Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги раҳбари ўзгарди
ЎзА раҳбари сифатида ишлаб келаётган Маматқул Ҳазратқулов Ўзбекистон Президенти Девони ОАВ секторига ишга ўтган
ЎзА раҳбари сифатида ишлаб келаётган Маматқул Ҳазратқулов Ўзбекистон Президенти Девони ОАВ секторига ишга ўтган
TOШКЕНТ, 10 август — Sputnik. Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига Абдусаид Кўчимов раҳбар этиб тайинланди. Бу хабарни Sputnik Ўзбекистонга агентлик матбуот хизмати тасдиқлади.
Хабарда айтилишича, ЎзА раҳбари сифатида ишлаб келаётган Маматқул Ҳазратқулов Ўзбекистон Президенти Девони ОАВ секторига ишга ўтган.
Абдусаид Кўчимов 1951 йил 15 майда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. У 1972 йилда Тошкент Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган.
Турли йилларда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида уюшма раисининг ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасида Маданият, ахборот ва туризм бўлими мудири, Ўзбекистон телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари, Президент Девонида Ахборот маркази раҳбари, Ўзбекистон телерадиокомпанияси раиси, "Тошкент" телерадиоканали бош директори вазифаларида хизмат қилган.