Тошкент ва Душанбе жиноятчиликка қарши кураш олиб борадилар
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i22068-Тошкент_ва_Душанбе_жиноятчиликка_қарши_кураш_олиб_борадилар
Тожикистон ИИВ вакиллари Ўзбекистон ва Тожикистон ички ишлар вазирликлари мувофиқлаштирувчи гуруҳининг илк мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келишди.
(last modified 2026-03-03T10:17:49+00:00 )
август 14, 2017 11:49 Asia/Tashkent
  • Тошкент ва Душанбе
    Тошкент ва Душанбе

Тожикистон ИИВ вакиллари Ўзбекистон ва Тожикистон ички ишлар вазирликлари мувофиқлаштирувчи гуруҳининг илк мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келишди.

Бу ҳақда Кун.ўз сайти хабар қилган. Хабарга кўра, Тожикистон делегациясини вазирнинг биринчи ўринбосари, милиция генерал-майори Абдураҳмон Аламшозода бошқармоқда, деб ёзади Asia-plus.

Тожикистон ИВВ матбуот марказига кўра, йиғилиш доирасида Аламшозода Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал майор Абдусалом Азизов билан учрашган.

Учрашув мобайнида томонлар ички ишлар органларининг икки томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш, жиноятчиликка, айниқса терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, хавфсизликни таъминлаш ва қонунчиликнинг бошқа бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида фикрлашдилар.

Тажриба, ахборот алмашиш, икки томонмала ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ўртага ташланди.

Қайд этиш жоизки, давлат мустақиллигига эришилгач, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан давлатлараро алоқаларга эга бўлган уюшган жиноий гуруҳларни бартараф этиш юзасидан бирорта қўшма операция ўтказилмаган