Арипов: Қирғизистон Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ҳамкори ҳисобланади
(last modified Wed, 16 Aug 2017 09:35:09 GMT )
август 16, 2017 14:35 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Ўзбекистон
    Қирғизистон Ўзбекистон

Арипов Қирғизистон Ўзбекистон билан узвий боғлиқ эканлигини билдирди.

Бош вазир Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида Қирғизистон маҳсулотлари кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди ҳамда худди ана шундай кўргазмалар Қирғизистонда ҳам ўтказилишига умид билдирди

TOШКЕНТ, 16 август — Sputnik. Қирғизистон Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ҳамкори ҳисобланади, деди Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ўзбек-қирғиз давлат чегарасини делимитация ва демаркакация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишида. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.

Қирғизистон бизнинг ишончли ва узоқ муддатли ҳамкоримиз. Икки халқ тақдири бир-бири билан узвий боғлиқ, анъаналаримиз умумий. Ўзбекистон қўшнилар, хусусан Қирғизистон билан муносабатларда очиқ, аҳил ва прагматик сиёсат тарафдори. Биз аҳил қўшничилик ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида ҳамкорликка тайёрмиз", — деди Арипов.

Ўзбекистон бош вазири икки давлат ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ўтган ярим йиллик давомида сезиларли даражада ошганини қайд этди ва йил якунларига кўра икки бараварга ошишига умид билдирди.Read more:

Ёрлиқ