Ногиронларга уй берилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i22384-Ногиронларга_уй_берилади
Тошкент вилоятида давлатнинг кам таъминланган оилалар ва жисмоний имкониятлари чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирлари кўлами тобора кенгаймоқда.
(last modified 2018-08-22T17:51:48+00:00 )
август 21, 2017 13:34 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон
    Ӯзбекистон

Тошкент вилоятида давлатнинг кам таъминланган оилалар ва жисмоний имкониятлари чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирлари кўлами тобора кенгаймоқда.

 KUN.UZ’га Тошкент вилояти ҳокимлиги вакилининг хабар беришича, бугун вилоятдаги жисмоний имконияти чекланган фуқароларга уй-жойларни тантанали топшириш тадбирлари бошланди. 

Чирчиқ шаҳрида яшовчи Моҳира Қаршибоева ҳам ана шундай уйлардан бирининг соҳибасига айланган. Шундай тадбирлар бугун кун давомида Юқори Чирчиқ, Паркент туманлари ва Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, 2017 йил давомида жами   66 та уй ўз эгаларига топширилади. Бугун, 21 августнинг ўзида уйлар 4 та оилага берилди.