Мирзиёев Россия ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i22484-Мирзиёев_Россия_ҳукумати_Раисининг_биринчи_ўринбосарини_қабул_қилди
Учрашувда мамлакатлар ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, юқори технологияли соҳалардаги инвестицион лойиҳалар ва янги истиқболли дастурлар ижросини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 24, 2017 09:30 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Россия ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди
    Мирзиёев Россия ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди

Учрашувда мамлакатлар ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, юқори технологияли соҳалардаги инвестицион лойиҳалар ва янги истиқболли дастурлар ижросини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 август куни Россия Федерацияси ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Игорь Шуваловни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлат раҳбари меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлар экан, И.Шуваловни Иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг Россия томонидан раиси этиб тайинлангани билан табриклади.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, юқори технологияли соҳалардаги инвестицион лойиҳалар ва янги истиқболли дастурлар ижросини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

И.Шувалов самимий қабул учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорчилик билдириб, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевнинг салом ва эзгу тилакларини изҳор этди. Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли ҳамкорликни бундан буён ҳам стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожлантириб, мустаҳкамлаб боришга тайёр эканини таъкидлади.