Санжар Раҳмонов мағлубиятсиз сериясини давом эттириб, америкалик рақибини нокаутга учратди
(last modified Thu, 24 Aug 2017 06:42:33 GMT )
август 24, 2017 11:42 Asia/Tashkent
  • Санжар Раҳмонов мағлубиятсиз сериясини давом эттириб, америкалик рақибини нокаутга учратди
    Санжар Раҳмонов мағлубиятсиз сериясини давом эттириб, америкалик рақибини нокаутга учратди

Раҳмонов ҳозирга қадар профессионал боксда 9 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 8 тасида рақибларини мағлуб этган. 1 та жангда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Ғалабаларининг тенг ярмида Санжар рақибларини нокаутга учратишга муваффақ бўлган

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Санжар Раҳмонов профессионал боксдаги тўққизинчи жангида рингга чиқиб, рақибини нокаут эвазига мағлуб этди. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди. 

Флойд Мейвезерга қарашли промоутерлик компанияси номидан жанг қиладиган Раҳмонов Лас-Вегасда америкалик Ноэ Лопесга қарши рингга кўтарилганди. Жанг ўзбекистонлик боксчининг нокаутли ғалабаси билан якунига етди.

Раҳмонов ҳозирга қадар профессионал боксда 9 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 8 тасида рақибларини мағлуб этган. 1 та жангда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Ғалабаларининг тенг ярмида Санжар рақибларини нокаутга учратишга муваффақ бўлган.

 

Ёрлиқ