Гулноранинг миллионлари Ӯзбекистонга қайтадими?
(last modified Thu, 24 Aug 2017 14:00:26 GMT )
август 24, 2017 19:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон прокуратураси
    Ўзбекистон прокуратураси

Ўзбекистон прокуратураси Россияга Гулнора Каримова иши бўйича сўровнома юборди

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Россия Бош прокуратураси Ўзбекистон прокуратурасидан Гулнора Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулкни ҳибсга олиш ҳақида сўровнома олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россия Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикасидан Гулнора Каримова жиноий иши бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида сўровнома келди. Ундакўчмас мулк объектларини ҳибсга олиш сўралган. Айни  дамда сўровнома кўриб чиқилмоқда. Сўровномада кўрсатилган маълумотлар махфий”, — дейилган Россия Бош прокуратураси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова катта миқдорда давлат ва бошқа шахслар мулкини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Ўзбекистон прокуратураси ходимлари Буюк Британия, Швейцария, Франция, Россия, Латвия ва Гонконгда Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулк борлигини аниқлаган. Ундан ташқари чет эл банкларида сақланаётган бир неча миллион евро маблағ ҳам аниқланган.