1 сентябрда теракт содир этмоқчи бўлган ўзбекистонлик ҳибсга олинди
сентябр 02, 2017 11:58 Asia/Tashkent
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Муродбек Қодиров Москва шаҳрида 1 сентябрь куни терактларга тайёргарлик кўриш бўйича ўз айбини тан олди, деб хабар қилди РИА Новости.
Хабарда айтилишича, Қодиров Ўзбекистондан экани, Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтгани, турмуш ўртоғи ва фарзанди борлигини айтган. У Москва шаҳрига жорий йил 10 март куни келган, шу ерда яшаб, ишлаган.
"Мен айбни тан оламан… Мен айбдор эмасман, афсусдаман", — деган у Москванинг Мешанск судида.
Суд Россия Федерал хавфсизлик хизматининг мурожаатини қаноатлантирди ва Қодировни ҳибсга олди. Тушунтирилишича, айбланувчи яшириниши ва қонунларга зид фаолиятни олиб боришда давом этиши мумкин.
Ёрлиқ