Ўзбекистон Марказий банк долларнинг янги курсини ҳар душанба эълон қилади
Шу муносабат билан, Марказий банки валюта курси 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб 1 АҚШ доллари учун 8100 сўм даражасида белгиланди
Ўзбекистон Марказий банки фақатгина бозор механизмларини қўллаш орқали белгиланган янги валюта курси юзасидан баёнот берди.
Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрдан эътиборан Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 8100 сўмга тенг. Доллар курси 29 августдаб белгиланган аввалги кўрсаткичга нисбатан 3889 сўм 65 тийинга ошди.
2003—2017 йиллардаги курсга таъсир қилувчи омиллар динамикаси таҳлили асосида, шунингдек, банклар томонидан импортчи-корхоналарга келишилган курс бўйича хорижий валютани реализация қилиш бўйича синов савдолари натижаларини ҳисобга олиб, ҳозирги вақтда валюта курсининг тақрибий мў’тадил курси 1 АҚШ доллари учун 8000—8150 сўмни ташкил этади.
Шу муносабат билан, Марказий банки валюта курси 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб 1 АҚШ доллари учун 8100 сўм даражасида белгиланди.
Ўзбекистон Республика валюта биржасидаги хорижий валюта олди-сотдиси бўйича банклараро савдо сессиялари ҳар куни ўтказилади, унда валюта курси хорижий валютага нисбатан жорий талаб ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб белгиланади ва валюта биржаси сайтида эълон қилинади.
Марказий банк баёнотидан