Узоқ йиллик танаффусдан сўнг Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистонда иш бошлайди
(last modified Tue, 05 Sep 2017 14:41:28 GMT )
сентябр 05, 2017 19:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Human Rights Watch (HRW) халқаро ноҳукумат ташкилоти узоқ йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистонда иш бошлайди

Кун.ўз сайтига кўра, бу ҳақида 5 сентябрь куни «Тараққиёт стратегияси» марказида бўлиб ўтган форум доирасида маълум қилинди. 

Мазкур форумда Human Rights Watch халқаро нодавлат ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлинмаси директори Ҳью Уильямсон ва ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича офис директори Стив Свердлов ҳам иштирок этди. 

Эндиликда халқаро ташкилот юртимизда фаолият олиб борувчи ННТ, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ОАВ билан яқиндан ҳамкорликни ўрнатиб, инсон ҳаёти, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари, сўз эркинлигини ҳимоя қилишда давом этади. 

Форумда «Тараққиёт стратегияси» марказининг ижрочи директори, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, «Тадбиркор аёл» ишбилармон аёллар уюшмаси, «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази ва бошқа ташкилотлар вакиллари сўзга чиқишди. 

Ёрлиқ