Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг йўналиши белгилаб берилди
(last modified Tue, 12 Sep 2017 13:07:46 GMT )
сентябр 12, 2017 18:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ни қонунни имзолади.

Кун.ўз сайтига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига шарҳ эълон қилинди.

Мамлакат тараққиётининг замонавий босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши давлат бошқарувининг мутлақо янги ва самарали фаолият юритувчи тизимини яратишни талаб қилади.

Шу муносабат билан мамлакатда давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш ва модернизация қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш учун электрон порталлар ва маълумотлар базалари яратилди.

Бундан ташқари, Фармон билан Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси нормаларини амалий рўёбга чиқариш бўйича 40 дан ортиқ аниқ тадбирларни назарда тутувчи «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия ҳамда давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Шу билан бир қаторда, Комиссияга давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш жадвалини тасдиқлаш вазифалари юклатилди, унга асосан 100 дан ортиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш режалаштирилди.