Рустам Иноятовга нима бӯлган?
-
Рустам Иноятов
ОАВ хабарларига кӯра Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов 2017 йилнинг 14 сентябр кунги бошидан кечирган инсултдан сўнг бир умрга фалаж бўлиб қолди.
Ўзбек махсус кучлари раҳбарини кўрикдан ўтказиш учун келган Биринчи давлат касалхонаси врачлари консилиуми хулосаси шундай бўлди: “У бошқа юролмайди!”
Комага тушган Иноятов икки кун ўтиб, 16 сентябр куни ўзига келди. Унинг соғлигини тўрт кишидан иборат тиббиёт ходимлари назорат қилишмоқда. 17 сентябр куни Рустам Иноятов уйига олиб келинган.
Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов соғлиги ҳақидаги бу хабарни расмий доиралар тасдиқламаган, аммо инкор ҳам қилишмаган.
Кузатувчиларга кӯра Рустам Иноятов президент Мирзиёевни Остонадан қайтганидан кейин кутиб олгани йўқ ва уни Америкага ҳам кузатиб қўймади.