Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг янги участкалари белгиланди
Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5-6-сентябрдаги Қирғизистонга давлат ташрифи давомида тузилган Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича Шартномада келтирилмаган чегарадаги бошқа учрасткаларни белгилаш давом эттирилди, дейилган хабарда
2017 йилнинг 21—27 сентябрь кунлари Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида Ўзбекистон—Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар беради.
Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 5—6 сентябридаги Қирғизистонга давлат ташрифи давомида тузилган Ўзбекистон—Қирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича шартномада келтирилмаган чегарадаги бошқа участкаларни белгилаш давом эттирилди.
Анъанавий дўстлик ва конструктив руҳда бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.