Ўзбекистон президенти Японияга сафар қилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i24019-Ўзбекистон_президенти_Японияга_сафар_қилади
Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташриф буюриши кутилмоқда
(last modified 2018-08-22T17:52:18+00:00 )
сентябр 29, 2017 15:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Японияга сафар қилади

Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташриф буюриши кутилмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йил давомида Японияга ҳам боради. Айни вақтда кунчиқар юртга давлат ташрифини амалга оширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга бўлган ташрифи доирасида ўзбек дипломатиясининг янги трендларига бағишланган сессия вақтида маълум қилди.

Бундан олдинроқ Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида Жанубий Кореяга бориши маълум қилинганди. Япония сафари санаси маълум эмас.

Маълумот учун Ўзбекистон президенти жорий йилда шу вақтгача 7 давлатга ташрифларни амалга оширди: Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой, Саудия Арабистони, Қирғизистон ва АҚШ.