Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳайъати Тошкентга сафар қилди
Банкнинг Тошкентдаги фаолиятлари кенгаймоқда
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бир ҳайъати “Кичик ва ўрта бизнесс лойиҳалари билан ушбу банкнинг ўзаро ҳамкорликлар йўналиши” номланган йиғилишда иштирок этиш учун Тошкентга борди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Марказий Осиё ва Россиядаги ушбу банк ваколатхонасининг мудири Наталя Хайженкова раҳбарлиги остида бўлган ҳайъат бугун эрталаб Тошкентга етиб боришди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг ушбу ҳайъати сафар давомида Ўзбекистон Сенати аъзолари, Ташқи ишлар, Молия, Иқтисод вазирликлари, Савдо палатаси ва бошқа идоралар масъуллари билан ҳам учрашувлар ўтказади.
Ўзбекистон милодий 1992 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банкига аъзо бўлган.
Бугунги кунгача ушбу банк Ўзбекистонда қиймати 900 миллион бўлган қарийб 55та лойиҳа ижросини амалга оширган.