Муҳаммад Солиҳ: Бобомурод Абдуллаев -"Усмон Ҳақназаров"дир
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i24203-Муҳаммад_Солиҳ_Бобомурод_Абдуллаев_Усмон_Ҳақназаров_дир
Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раиси Муҳаммад Солиҳ Тошкентдаги МХХ тергов ҳибсхонасида сақланаётган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг иши юзасидан кутилмаган баёнот билан чиқди.
(last modified 2018-08-22T13:22:21+00:00 )
октябр 03, 2017 18:15 Asia/Tashkent
  • Бобомурод Абдуллаев -\
    Бобомурод Абдуллаев -\"Усмон Ҳақназаров\"дир

Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раиси Муҳаммад Солиҳ Тошкентдаги МХХ тергов ҳибсхонасида сақланаётган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг иши юзасидан кутилмаган баёнот билан чиқди.

Истанбулдаги матбуот анжуманида у Бобомурод Абдуллаевнинг "Усмон Ҳақназаров" тахаллуси остида мақолалар эълон қилиб келган сирли муаллиф эканини айтди:

"Ҳа, ўтган ҳафта Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган камсуқум спорт журналисти ўша афсонавий Усмон Ҳақназаровнинг ўзи бўлади! "Сиёсатшунос Усмон Ҳақназаров" имзоси билан чоп этилган мақолалар нафақат интернетни, балки ўзи фош этган Каримов тузуми ва унинг махфий хизматларини ҳам ич-ичидан ларзага келтирди".