Россияда поезд билан Mercedes русумли автобус тўқнашганида 18 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди
(last modified Fri, 06 Oct 2017 12:06:33 GMT )
октябр 06, 2017 17:06 Asia/Tashkent
  • 18 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди
    18 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди

Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўл кесишмасида «Санкт-Петербург — Нижний Новгород» йўналишидаги поезд билан Mercedes русумли автобус тўқнашди.

Кун.ўз сайтига кўра, йўл транспорт ҳодисаси Москва вақти билан соат 03:39да (Тошкент вақти билан соат 05:39) Владимир вилоятининг Петушинский туманидаги темрийўл кесишмасида рўй берган. Автобус кесишма устида ўчиб қолган. Поезд машинисти фавқулодда тўхташни қўллашга уринган, аммо составни тўхтата олмаган. 

Автобусда жами 58 киши бўлган, уларнинг 56 нафари Ўзбекистон фуқаролари, икки нафари қозоғистонлик ҳайдовчилар.

Дастлабки хабарларда қурбонлар сони 17 нафар экани айтилганди.

«Интерфакс» маълумотига кўра, фожиа оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, жумладан қозоғистонлик ҳайдовчилар.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ)нинг ҳудудий бошқармаси ва Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ЙТҲ оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, шундан бири ёш бола. 

Ўзбекистон ФВВ Kun.uz нашрига маълумот беришича, ҳалок бўлганларнинг 18 нафари Ўзбекистон фуқаролари.

ССВ маълумотига кўра, ЙТҲдан омон қолган 34 киши ҳозирда вақтинча яшаш пунктида бўлиб турибди. Улар билан психологлар иш олиб бормоқда.

Поезд йўловчилари орасида қурбонлар йўқ.

Ёрлиқ