Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони 2018 йили Ўзбекистонга келишга таклиф қилди
(last modified Thu, 12 Oct 2017 06:07:13 GMT )
октябр 12, 2017 11:07 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони 2018 йили Ўзбекистонга келишга таклиф қилди
    Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони 2018 йили Ўзбекистонга келишга таклиф қилди

Мен сизни 2018 йили Ўзбекистонга таклиф қиламан, бу тарихий ташриф бўлиши лозим — деди Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сочида бўлиб ўтган учрашув чоғида Беларусь раҳбари Александр Лукашенкони 2018 йили Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этди. Бу ҳақда «БЕЛТА» агентлиги маълум қилди. 

«Мен сизни 2018 йили Ўзбекистонга таклиф қиламан, бу тарихий ташриф бўлиши лозим», — деди Шавкат Мирзиёев.

У делегация вакилларига Беларусь раҳбарининг ташрифи ҳар томонлама аҳамиятли бўлиши учун зарур ишларни бажаришни топширди.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, кейинги йил февралида Ўзбекистонда Беларусь маданият кунлари бўлиб ўтишини хабар қилди. Бу икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни яхшилашга хизмат қилади.

ЎзАнинг хабар беришича, Александр Лукашенко Беларусь Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Учрашувда қўшма корхоналар ташкил этиш, савдо уйларини кенгайтириш, хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.