Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Эронга келди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i24809-Абдулазиз_Комилов_бошчилигидаги_делегация_Эронга_келди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси расмий ташриф билан Эрон Ислом Республикасига келди
(last modified 2026-04-12T10:45:54+00:00 )
октябр 17, 2017 08:10 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Эронга келди
    Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Эронга келди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси расмий ташриф билан Эрон Ислом Республикасига келди

16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси расмий ташриф билан Эрон Ислом Республикасига етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига таяниб Дарё уз сайти хабар бермоқда. 

Ўзбекистон делегациясини Теҳрон аэропортида Эрон ташқи ишлар вазири Иброҳим Раҳимпур кутиб олди.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, вице-президенти Сурен Сатторий томонидан қабул қилинади ҳамда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жaвод Зариф ва бошқа давлат ва тижорат тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказади, шунингдек, Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этади.