Комилов ва Лавровнинг ўринбосари Афғонистондаги вазиятни муҳокама этдилар
(last modified Tue, 24 Oct 2017 14:23:59 GMT )
октябр 24, 2017 19:23 Asia/Tashkent
  • Комилов ва Лавровнинг ўринбосари
    Комилов ва Лавровнинг ўринбосари

Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келган Россия Федерацияси статс котиби – ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасинни қабул қилди.

Кун. ўз сайтини Ўзбекистон ТИВ сайти хабарига таяниб айтишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларининг муҳим масалалари, жумладан кўп томонлама тузилмалар доирасидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил апрель ойида Россияга давлат ташрифи ва юқори даражадаги кенг кўламли музокаралари давлатлараро муносабатларда янги ва динамик босқични очиб берганлигини, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар кенгайтирганлиги, Ўзбекистон ва Россия вилоятларининг бевосита алоқаларини, шунингдек маданий ва гуманитар алмашувларини фаоллаштиришга имкон яратгани таъкидланди.

Минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилиш чоғида Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

Ёрлиқ