Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида 150 дан ортиқ машина тўпланиб қолди
(last modified Thu, 26 Oct 2017 05:50:19 GMT )
октябр 26, 2017 10:50 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида 150 дан ортиқ машина тўпланиб қолди
    Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида 150 дан ортиқ машина тўпланиб қолди

Хабар қилинишича, бунга асосий сабаб - Ўзбекистон Республикаси йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситалари сонининг сезиларли даражада ошишидир

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги Бауржан Конусбаев номидаги назорат-ўтказиш пунктида 150 дан зиёд Қозоғистон автотранспорт воситалари тўпланиб қолди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz Қозоғистон Инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги расмий вакили Мурат Жуманбойга асосан.

Хабар қилинишича, бунга асосий сабаб - Ўзбекистон Республикаси йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситалари сонининг сезиларли даражада ошишидир.

«Хитойдан Ўзбекистонга юклар олиб келаётган ушбу автотранспорт воситаларининг қарийб 40 тасида учинчи давлатлардан чиқиш/кириш учун рухсатнома берувчи ўзбек бланкалари йўқ. Шу билан бирга, жорий йилда 1 200 дона бланкалар алмашиш амалга оширилди, улардан 1 187 таси Қозоғистон ташувчиларига берилган, бироқ фақатгина 498 тасидан фойдаланилди. Ҳозирда Транспорт қўмитаси вакиллари ушбу вазиятнинг сабабларини аниқлашмоқда», - дея хабар берди Мурат Жуманбой.

Ёрлиқ