Бошидан ўқ еган ўзбекистонлик таксичи тирик қолди
-
Бошидан ўқ еган ўзбекистонлик таксичи тирик қолди
Ленинград вилоятида таксичи бошига отилган ўқдан кейин тирик қолди.
Шифокорларга кўра¸ ўзбекистонлик муҳожирнинг бош суягини энсасидан тешиб кирган ўқ чап чаккадан тешиб ўтган, аммо мияга жиддий зарар етмаган. Бу Россияда охирги пайтларда меҳнат муҳожирларига қилинган навбатдаги ҳужумдир.
25 октябрь кечки соат 10 ларда Санкт-Петербургнинг 2-Комсомольская кўчасидан маҳаллий такси компаниясига тушган буюртмани олган ўзбекистонлик йигит Ленинград вилоятининг Ломоносовский туманида жойлашган Ропша қишлоғига кўринишидан рус миллатига мансуб икки йўловчини олиб бориб қўйган.
“Шевроле Ласетти” қишлоққа кириши биланоқ орқа ўриндиқда ўтирган шахс таксичига ўқ узади¸ салондан ўзини ташқарига отган муҳожир қишлоқ киришидаги қўриқчи томон қочиб, жон сақлаб қолади.
Ломоносовский туман Ички ишлар бўлимининг расмийси қўриқчининг зудлик билан полиция ва “тез ёрдам”га қўнғироқ қилганини билдирди:
Санкт-Петербургнинг 26-сонли шаҳар касалхонасидан олинган маълумотга кўра¸ исми ошкор этилмаётган ўзбек муҳожирининг бошида жарроҳлик операцияси ўтказилган ¸ ҳозирда унинг ҳаётига хавф-хатар йўқ.
Полиция олиб борган оператив-қидирув ишлар натижасида ўзбекистонлик таксисининг 2-Комсомольская кўчасида истиқомат қилувчи 32 ёшли петербурглик томонидан чақиртирилгани маълум бўлди. Муқаддам судлангани аниқланган бу шахс ҳозирда қидирувга берилган.