Эртадан бошлаб Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналишида доимий парвозлар қатнови режага киритилди
(last modified Sun, 29 Oct 2017 14:30:26 GMT )
октябр 29, 2017 19:30 Asia/Tashkent
  • Эртадан бошлаб Самарқанд-Истанбул-Самарқанд
    Эртадан бошлаб Самарқанд-Истанбул-Самарқанд

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 29 октябрь кунидан бошлаб, қишки режага асосан парвозларни амалга оширишини маълум қилди.

Кун.ўз сайтига кўра, 30 октябрдан бошлаб, Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналишида доимий парвозлар қатнови режага киритилди. Унга кўра, Airbus А320 ва Boeng 757 ҳаво лайнерида йўловчилар ҳафтанинг ҳар душанба кунида, 16 ноябрдан бошлаб эса пайшанба кунлари ҳам компания хизматидан фойдаланиши мумкин.

Бундан ташқари, Амритсарга амалга ошириладиган парвозлар сони ҳафтасига иккита, Сеул томонга ҳафтасига беш марта қилиб кўпайтирилди. Йил сўнгида эса Олмаотага учадиган самолётлар қатнови ҳар куни йўлга қўйилиши режалаштирилган. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2018 йилнинг март ойидан бошлаб, Остона шаҳрига амалга ошириладиган парвозлар сони ҳафтасига 4 марта бўлиши белгиланган.