Могерини бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади
(last modified Wed, 08 Nov 2017 05:52:04 GMT )
ноябр 08, 2017 10:52 Asia/Tashkent
  • Могерини
    Могерини

9 ноябрь куни Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Фредерика Могерини бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

Кун.ўз сайтига кўра,  делегация таркибига Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Европа комиссари Невен Мимица ва бошқа расмий шахслар киради.

 Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, Европа Иттифоқининг юқори мансабдор вакилларини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилиши режалаштирилган. Ташриф дастурига кўра ЕИ делегацияси Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” минтақалараро вазирлар учрашувида ва “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этади.