Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади
(last modified Sat, 18 Nov 2017 05:48:31 GMT )
ноябр 18, 2017 10:48 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Мун Жэ Иннинг таклифига биноан 2017 йил 22–25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади, деб хабар бермоқда ЎзА.

Кун.ўз сайтининг хабар қилишича,олий даражадаги музокараларда ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Давлат раҳбари, шунингдек, Миллий Ассамблея Спикери ва Корея Республикаси Бош вазири билан учрашади, икки давлатнинг етакчи иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари иштирокидаги Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес форумида иштирок этади.

Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Президентларининг Стратегик шерикликни ҳар томонлама ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга доир кўплаб ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, тижорат келишувлари ва шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Ёрлиқ