ноябр 20, 2017 13:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга нефт етказиб
    Ўзбекистонга нефт етказиб

Россия Ўзбекистонга нефтни синов тариқасида етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда «Коммертсантъ» нашри хабар бермоқда.

Кун.ўз сайтига кўра,Ўзбекистон «Газпром» билан биргаликда уч йилдан сўнг 5 млн. тоннага мўлжалланган янги нефтни қайта ишловчи заводни ишга туширишни режалаштирмоқда.

Бироқ етказиб бериш ҳажмини ошириш учун Қозоғистон орқали нефть қувурларини кенгайтириш талаб этилади, унинг молиявий схемаси эса ҳали ноаниқ, деб ёзмоқда нашр.

Россия компанияси жума куни Ўзбекистон йўналишида Қозоғистон орқали транзит сифатида Омск-Павлодар-Чимкент нефть қувури бўйлаб нефть юборишни бошлади. Кейинчалик хомашёни темир йўли орқали етказиш режалаштирилмоқда.

Тасдиқланган жадвалга кўра, ҳажм бир ойда 30 минг тоннани ташкил этади, бироқ талабга мувофиқ суткасига 2 минг тоннага қадар (яъни тахминан 60 минг тонна) оширилиши мумкин.

Ёрлиқ