Ўзбекистон Жанубий Кореяга уран етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномани имзолади
(last modified Thu, 23 Nov 2017 08:42:44 GMT )
ноябр 23, 2017 13:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Жанубий Кореяга уран етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномани имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи мобайнида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайтирилишига қаратилган бир нечта муҳим келишувларга эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифини ёритиш бўйича махсус матбуот маркази хабар берди.

Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ва Жанубий Корея Савдо-саноат ва энергетика вазирлиги томонидан эркин савдо зонаси яратиш имконияти муҳокама қилинди ва икки давлат бозорларига имтиёзли киришни таъминлашнинг зарурлиги бўйича принципиал келишувлар амалга оширилди.

Мавзуга доир: Жанубий Корея Ўзбекистон фармацевтика соҳасига 25 млн доллар инвестиция киритади

Ўзбекистонда ташқи савдодаги ҳамкорликнинг илғор шаклларини жорий этиш, ташқи савдо операцияларини ўтказиш ва экспортни рағбатлантириш билан боғлиқ тартиб-қоидаларнинг енгиллаштирилиши мақсадида томонлар илғор корейс тажрибаси асосида Ўзбекистон Республикаси электрон савдо Миллий платформасини яратиш тўғрисида келишувга эришдилар ва мазкур шартнома ижросининг амалда татбиқ қилиниши бўйича мувофиқ Йўл харитаси тасдиқланди.

«Ўзтрейд» АЖ KITA Корейс халқаро савдо ассоциацияси ва KTNET билан Ўзбекистон Республикасида электрон савдони ривожлантириш юзасидан ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил этиш бўйича келишувга эришилиб, меморандум имзоланди.

Мавузга доир: Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жанубий Корея шифохоналари ўртасида англашув меморандумлари имзоланди

Ташриф доирасида ўтказилган ўзбек—корейс бизнес-форумининг амалий натижаси сифатида икки мамлакат корхоналари ўртасида сарҳил ва қайта ишланган сабзавотчилик, тўқимачилик ва чарм маҳсулотлари, мис ва бошқа товарларни ўз ичига олган 230 миллион доллардан зиёдроқ қийматдаги маҳсулотларнинг етказиб берилишини кўзда тутувчи ўнлаб экспорт шартномалари имзоланганини келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ. Жанубий Кореяга уран етказиб берилиши бўйича узоқ муддатли шартнома тузилди.

Шунингдек, бир қатор ҳамкорликдаги экспортга мўлжалланган корхоналар тузилиши бўйича ҳам шартномаларга эришилди, жумладан:

Hwachon Plant-Gemco — Фотон ДИИК (давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси) ҳудудида қимматбаҳо зеб-зийнат буюмлари ишлаб чиқарилиши бўйича;

AVID Co. Ltd. — Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати билан ҳамкорликда қимматбаҳо зеб-зийнат буюмлари ва соатлар ишлаб чиқарилишини ташкил этиш бўйича;

Seoul Jewelry Industry Cooperative — Асака банки билан ҳамкорликда қимматбаҳо зеб-зийнат буюмлари ва соатлар ишлаб чиқарилишини ташкил этиш бўйича;

Samsung Steel Co. — «Ўзозиқовқасаноатхолдинг» билан ҳамкорликда иссиқхоналар ишлаб чиқарилиши бўйича;

Иссиқхона ишлаб чиқарувчилари Консорциуми ва K&G Plus компанияси ўртасида иссиқхоналар ишлаб чиқариш ва қуриш соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.

Ёрлиқ