Рустам Иноятов Путин билан учрашувда иштирок этди
-
Рустам Иноятов
Владимир Путин МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ҳам иштирок этди.
“Айтишни истардимки, хавфсизлик идоралари ҳамиша, шу жумладан халқларимиз учун мураккаб вақтларда ҳам жуда муҳим давлат вазифаси – мамлакат манфаатларини ва унинг фуқароларини ташқи тажовузлар, турли хил суистеъмолликлар, террорчилик, уюшган жиноятчиликдан ҳимоя қилган ва жиддий йўқотишларга учраган”, деб айтди Путин учрашув бошида.
Учрашув давомида Путин МДҲ давлатлари Сурияда ИШИД жангарилари яксон қилингандан кейин қолган бошқа террорчилар қаерга қайтиши ва қочишига бефарқ эмаслигини таъкидлаб ўтди.