Ўзбекистонда 2018 йилда ойликлар пулнинг қадрсизланишига қараб кўтарилади
(last modified Thu, 21 Dec 2017 08:24:57 GMT )
декабр 21, 2017 13:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 2018 йилда ойликлар пулнинг қадрсизланишига қараб кўтарилади
    Ўзбекистонда 2018 йилда ойликлар пулнинг қадрсизланишига қараб кўтарилади

Келгуси йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия ва нафақалар миқдори инфляция даражасидан паст бўлмаган суръатларда оширилади

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. 2018 йилда ойликлар пулнинг қадрсизланишига қараб кўтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисидаги маърузасида айтиб ўтди.

Келгуси йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия ва нафақалар миқдори инфляция даражасидан паст бўлмаган суръатларда оширилади. Бунинг учун Давлат бюджети ва Пенсия жамғармаси лойиҳаларидан қарийб 2 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

2018 йилда Давлат бюджетидан ижтимоий соҳа учун 34,7 миллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон бюджетнинг жами харажатлари 62,2 триллион сўмни ташкил этади.

Ёрлиқ