Ўзбекистоннинг 2018 йилги давлат бюджети тасдиқланди
(last modified Sat, 23 Dec 2017 08:00:25 GMT )
декабр 23, 2017 13:00 Asia/Tashkent

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг XIII ялпи мажлис йиғилишида Ўзбекистоннинг 2018 йилги давлат бюджети тасдиқланди. Унда ялпи ички маҳсулотнинг 0,02 фоизи ёки 59 млрд сўм миқдоридаги профицит билан чиқиш белгиланган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг таъкидлашича, 2018 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 290,6 трлн сўм, ЯИМ дефлятори - 14,1 фоиз, истеъмол нархлари индекси - 12-13 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бюджетнинг даромад қисми ЯИМнинг 21,4 фоизи ёки 62,229 трлн сўм, харажатлар қисми эса ЯИМнинг 21,4 фоизи ёки 62,17 трлн сўм даражасида бўлишини таъминлаш режалаштирилмоқда. Давлат бюджетининг асосий харажатлари йўналишлари унинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлашга қаратилган. 2018 йилда ижтимоий соҳа харажатлари 34,7 трлн сўмни ташкил этади.

"Давлат дастурларини амалга ошириш учун 8,5 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Жумладан, мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлашга 815 млрд сўм ёки 2017 йилдагидан 3 баробар кўп маблағ сарфланади. 48 та олий таълим муассасасининг моддий-техник базасини ривожлантиришга 559,1 млрд сўм ёки 1,5 баробар кўпроқ ажратилади. 296 та тиббиёт муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек тиббиёт муассасаларини жиҳозлашга 803,6 млрд сўм йўналтирилади. Уй жой-коммунал соҳасига оид ишларни амалга оширишга 230,3 млрд сўм сарфланади. Транспорт-коммуникация лойиҳаларига 469,2 млрд сўм, ҳудудлардаги ижтимоий инфратузилма объектларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга 568,6 млрд сўм ажратилади", дейди у. 

2018 йилда ЯИМ ўсиш ҳажми 2017 йил билан солиштирилганда 5,9 фоизга ўсиши кўзда тутилган. Жумладан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,4 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 4 фоиз, капитал қўйилмалар ҳажмининг 6,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг 2017 йилги давлат бюджети ЯИМнинг 1 фоизи ёки 2,4 трлн сўм миқдоридаги дефицит билан тасдиқланди. ЯИМ ўсиш ҳажми 5,5 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг 2017 чи ва 2018 чи йиллардаги давлат бюджетининг ҳажми ва  маблағлари  бу мамлакатнинг янги ҳукуматини  қишлорқ хўжалиги, саноат соҳалари ҳамда сармоя жалб этишга алоҳида эътибор қаратаётгани ва бу мавзуни иш дастурида жой бериаётганини кўрсатиб бермоқда.

Ушбу дастурларни амалга оширишда Тошкент давлатини қай даражада муваффақ бўлганидан қатъий назар,  Ўзбекистоннинг 2018 чи йилги бюджетини классификация қилиниши ҳам  бу мамлакат масъулларини  келаси милодий йил учун ижтимоий вазият ва таълим- тарбия соҳасини яхшилашга ҳаракат қилаётганлигидан далолат беради.

Бундан ташқари  Ўзбекистоннинг 2017 чи ва 2018 чи йиллардаги бюджедтининг ҳажми ва  рақамларига эътибор бериб уларни бир -бирлари  таққослаш йўли орқали   Тошкент давлати масъуллари ва қарор чиқарувчиларини  солиқ соҳасининг даромад манбаларини камайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқларининг даромадларини кўпайтиришга юз келтиришганини била олиш қийин эмас.

 Тошкент давлат масъуллари шунингдек шу восита билан  жомеада инфляцияни камайтириш орқали  мамлакатда ишлаб чиқариш соҳасини кучайтиришни назарга тутишган.

  Маркзий Осиёдаги бошқа мамлакатларга ўхшаб,  Ўзбекистон республикасини  ҳамйиллик бюджетини таъминлаш мақсадида солиқ нархларини камайтириш учун кўп ишларни бажаришга эҳтиёжи мавжуд бўлсада аммо  бу мамлакат иқтисодий лойиҳачиларининг ҳатти- ҳаракталари  уларни ишлаб чиқаришга асосланган  молиявий мустақилликка эришишга қаратилганлигини  кўрсатиб ебрмоқда.

 Экспертарга кўра, Тошкент давлатининг коррупцияга қарши янги ҳатти-ҳаракталари ҳам бу заминдаги мақсадларини амалга ошириши йўлида кўмаклашиши мумкин.

 Бошқа айрим таҳлилчилар ҳам  бу жараённи 2016 чи йилда бошлангани ҳамда Ўзбекисоннинг янги давлати масъуллари  ушбу ҳатти-ҳаракатни давом эттириш ва сақлашга ҳаракат қилишмоқда деб хулоса қилишмоқда..

 Бу жараённинг давом эттиши Ўзекистонда  ижтимоий ва иқтисодий вазиятни яхшиланишига замин яратиши мумкин.