Ўзбекистон ва Эрон юкларни транзит орқали ташишни муҳокама қилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i27329-Ўзбекистон_ва_Эрон_юкларни_транзит_орқали_ташишни_муҳокама_қилмоқда
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Жорий йилнинг 21 декабр куни Ташқи савдо вазирлигида Эрон Ислом Республикаси саноат, конлар ва савдо вазири ўринбосари Моджтаб Хосровтадж билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди вазирлик матбуот-хизмати
(last modified 2018-08-22T13:23:25+00:00 )
декабр 25, 2017 07:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Эрон
    Ўзбекистон ва Эрон

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Жорий йилнинг 21 декабр куни Ташқи савдо вазирлигида Эрон Ислом Республикаси саноат, конлар ва савдо вазири ўринбосари Моджтаб Хосровтадж билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди вазирлик матбуот-хизмати

Учрашув чоғида икки ёқлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари ушбу соҳада норматив-ҳуқуқий асосни мустаҳкам асосини мустаҳкамлаш шунингдек, транспорт ва юкларни транзит орқали ташиш борасида ўзаро кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида томонлар юқорида келтирилган масалалар юзасидан актив диалог олиб бориш нақадар муҳимлиги таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, томонлар 2018 йилнинг биринчи ярмида Теҳрон шаҳрида савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказишни ташкиллаштириш масаласида келишиб олдилар.