Ўзбекистонда Россия ички ишлар вазирлиги ваколатхонаси очилди
(last modified Wed, 27 Dec 2017 06:38:26 GMT )
декабр 27, 2017 11:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистонда миграция соҳасидаги келишувни амалга ошириш доирасида Россия ички ишлар вазирлиги ваколатхонаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов маълум қилди.

Кун.уз сайтининг хабар қилишича,“Куни-кеча Россия ички ишлар вазирлигининг Тошкентда ваколатхонаси очилди. Бу ҳамкорлигимизни амалга оширишдаги муҳим қадамдир. Умид қиламизки, бизнинг ваколатхонамиз ҳам яқин орада Россияда очилади”, деб айтган Муҳитдинов Ўзбекистонга ташриф билан келган Роструд делегацияси билан учрашувда.

Ўзбекистон томондан келишув доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги масъул органлар этиб белгиланган.

21 декабрда Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларининг тартибли қабули ва жалб этилиши ҳақидаги келишув кучга кирди. Ҳужжат ўзбекистонликларнинг Россияда манзилли иш билан таъминланишига қаратилган.

Россия ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Россиядаги ўзбекистонликлар жами муҳожирларнинг 10 фоизини, яъни бир миллионга яқинни ташкил қилади. Уларга Россияда берилган меҳнат патентларининг тахминан ярми (765,8 минг) тўғри келади.