Абдулазиз Камилов Афғонистон элчилари билан мулоқот қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i27649-Абдулазиз_Камилов_Афғонистон_элчилари_билан_мулоқот_қилди
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Саид Шаҳабуддин Темурий ва Тошкентда бўлиб турган Афғонистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Самир Жавадни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВнинг матбуот хизмати хабар қилди.
(last modified 2018-08-22T13:23:31+00:00 )
декабр 31, 2017 17:10 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Камилов
    Абдулазиз Камилов

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Саид Шаҳабуддин Темурий ва Тошкентда бўлиб турган Афғонистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Самир Жавадни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Суҳбат чоғида ниҳоясига етаётган 2017 йилда Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг якунлари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, учрашувда 2018 йилда Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигининг баъзи йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг 4-6 декабрдаги республикага расмий ташрифи ва унинг самарали натижалари икки томонлама ҳамкорликда янги саҳифа очди ва унга кўп қиррали ва унумли тус берди.

Жумладан, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди.