«Қамчиқ» довонида ягона бўлган жоме масжиди очилди
(last modified Wed, 03 Jan 2018 06:39:21 GMT )
Январ 03, 2018 11:39 Asia/Tashkent
  • «Қамчиқ» довони
    «Қамчиқ» довони

2 январь куни Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани «Кўксарой» маҳалласидаги, «Қамчиқ» довонидаги ягона масжид, автомагистрал йўлнинг шундоққина юзида жойлашган «Ислом нури» жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кун.ўз сайтига кўра, Fitrat.uz хабарига кўра, масжидни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов очиб берди. 2013 йилда масжидни қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари бошланган эди. Масжид саховатпеша ҳомийлар кўмаги ҳамда ҳашар йўли билан битказилди. Масжидда намозхонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган, замонавий тарзда қурилган таҳоратхона эл хизматига шай.

Масжид очилишига бағишланган тадбирда хайрли дуолар қилинди, эзгу тилаклар билдирилди.

Ёрлиқ