Абдулла Арипов Душанбега жўнаб кетди
Январ 10, 2018 13:32 Asia/Tashkent
-
Абдулла Арипов
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов икки кунлик сафар билан Душанбега борди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 10-11 январь кунлари Душанбега ишчи ташриф билан бўлиши айтилади.
Аср.уз хабарига кўра, бош вазир Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва республика бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашади.
Томонлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега баҳор фасли бошида амалга оширилиши кутилаётган расмий ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилишади.
Шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, икки давлат чегарасидаги баҳсли қисмларнинг демаркацияси ва делимитациясини тезлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Ёрлиқ