Лорижоний: Исломий парламент мусулмонларнинг овозидир
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i28359
Эрон парламенти раисига кўра, исломий мамлакатларнинг парламентлари минтақа мусулмонларининг ва исломий умматнинг овози ҳисобланади
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
Январ 15, 2018 17:37 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: Исломий парламент мусулмонларнинг овозидир
    Лорижоний: Исломий парламент мусулмонларнинг овозидир

Эрон парламенти раисига кўра, исломий мамлакатларнинг парламентлари минтақа мусулмонларининг ва исломий умматнинг овози ҳисобланади

Эрон ислом жумҳурияти парламенти раиси Али Лорижоний бугун Теҳронда исломий ҳамкорлик ташкилотлари конференциясининг 20-бош ассамблеясининг йиғилишида шундай айтдики, ушбу йиғилиш барча исломий мамлакатларнинг манфаатини кўзлайдиган муҳим масалаларга эътибор қаратиши керак. 

Али Лорижонийнинг айтишича, Фаластин бугунги кунда исломий мамлакатларнинг жиддий хавотирига сабаб бўлияпти. Унга кўра, Фаластин ҳамиша Ислом дунёси учун муҳим мавзу бўлиб келган ва мазкур Теҳрон йиғилиши Фаластин миллатини ҳимоя қилиши исломий юртлар учун қулай фурсат бўлади.  

Эрон парламенти раисининг тушунтиришича, охирги йилларда Ислом оламидаги турли кўринишдаги фитналар келиб чиқиши сабабли ушбу шароит, АҚШ учун Қудсни Сионистик режимнинг маркази сифатида эълон қилишига замин яратди. Лекин мусулмон халқларининг сиёсий ҳушёрлиги Американинг ушбу қинғир ишларига монеълик қилди. 

Лорижонийга кўра, Исломий мамлакатлар Фаластин халқининг мазлум бўлишига жимгина қараб турмаслиги лозим. Шунинг учун ушбу мавзу исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг парламентлари конференциясининг кун тартибидан жой олиши керак.