Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби билан учрашди
(last modified Tue, 16 Jan 2018 06:04:40 GMT )
Январ 16, 2018 11:04 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби билан учрашди
    Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби билан учрашди

БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

2018 йилнинг 15 январь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган. 

Суҳбат давомида БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи ва 2017 йил 10 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди.

Шунингдек, томонлар кун тартибидан ўрин олган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» номли тадбири, вазирлар даражасидаги «Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модели сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш» мавзуси бўйича фикр алмашди.

Ёрлиқ