Бугун Тошкентда ер қимирлади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i28701-Бугун_Тошкентда_ер_қимирлади
Тошкентда 23 январь куни эрталаб маҳаллий вақт билан соат 6дан26 дақиқа ўтганида ер қимирлади.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
Январ 23, 2018 12:15 Asia/Tashkent
  • Бугун Тошкентда  ер қимирлади

Тошкентда 23 январь куни эрталаб маҳаллий вақт билан соат 6дан26 дақиқа ўтганида ер қимирлади.

“Газета.uz” Тошкент сейсмик станциясига таянган ҳолда зилзила кучи 4 балл бўлгани тўғрисида хабар берди.

Маълумотда айтилишича, зилзила эпимаркази Тошкентдан 18 километр узоқликда Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилоятига қарашли Сариағаш шаҳрида бўлган.

Зилзила магнитудаси эпимарказда 3,9 баллни ташкил қилган.