«Тошкент-Бишкек» ва «Фарғона-Ўш» ўртасида мунтазам автобус қатновлари тикланади
(last modified Mon, 29 Jan 2018 10:35:28 GMT )
Январ 29, 2018 15:35 Asia/Tashkent
  • «Тошкент-Бишкек
    «Тошкент-Бишкек

Ўзбекистон ва Қирғизистон «Тошкент-Бишкек» («Ғишт кўприк» ўтказиш пункти орқали), «Андижон-Ўш» («Дўстлик» ўтказиш пункти орқали) ва «Фарғона-Ўш» («Ўзбекистон» ўтказиш пункти орқали) мунтазам автобус қатновларини тиклайди.

Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорт агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 22-25 январь кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» автомобиль йўлагини шакллантириш ва ушбу давлатлар ўртасида халқаро автомобиль ташувлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йиғилишлар ўтказилди.

Хитой томони билан Ўзбекистон автотранспорт воситалари томонидан Хитой Халқ Республикаси ҳудудига юкларни тўсиқларсиз олиб ўтиш тўғрисида келишувга эришилди. Шунингдек, делегациялар икки давлат ўртасида халқаро автомобиль ташувлари учун рухсатнома бланкаларини алмашиш ҳақида келишиб олишди.