Ўзбекистон собиқ ИИВ раҳбари қўлга олинди
Ўзбекистоннинг собиқ ИИВ раҳбари Аҳмаджон Аҳмедбоев қўлга олинган.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Аҳмаджон Аҳмадбоев Ўзбекистон президентининг бевосита дастури асосида Тошкентда қўлга олинган.
У Тошкент шаҳри Бешоғоч минтақасида ўз уйида ушланиб, ИИВ терговхонасига олиб борилган.
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномаси вақтида собиқ Ички ишлар вазири Аҳмаджон Аҳмедбоевни хиёнатда айблади.
«Аҳмедбаевнинг ҳамма генераллари қаерда юрганини биламизми? Уни хиёнат қилгани учун олиб ташладим», деди президент.
Президент ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларининг иш фаолиятини юритишда Конституциявий нормалар борлигини қайд этиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилдан ИИВ раҳбари сифатида ишлаган Аҳмаджон Аҳмедбоев шу йилнинг январида лавозимидан озод этилиб, президент маслаҳатчиси лавозимига ўтказилганди. Унинг ўрнига Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Абдусалом Азизов тайинланганди. Сентябрь ойида эса Абдусалом Азизов Мудофаа вазирига айланди, унинг ўрнини Пўлат Бобожонов эгаллади.