Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 млн доллар ажратишни маъқуллади
(last modified Wed, 31 Jan 2018 15:39:19 GMT )
Январ 31, 2018 20:39 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 млн доллар ажратишни маъқуллади

Жаҳон банки (ЖБ) Ўзбекистонга мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар миқдорида кредит ажратишга қарор қилди. Бундай қарор кеча, 30 январь куни қабул қилинди.

ЖБ маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ туманларнинг ривожланиши трансформация жараёнлари марказида.

Жаҳон банкидан ҳисоблашларича, мева-сабзавотчиликка ўтиш давлат инвестиция стратегиясининг муҳим қисмидир.

Ҳукумат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини диверсификация қилиш, пахта етиштиришдан узоқлашган ҳолда мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотлари каби юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш лозимлигини тан олмоқда», - дея маълум қилди ЖБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори.

Унинг қўшимча қилишича, бу яхши ҳақ тўланувчи иш ўринларини яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини оширишни мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беради.

 

Ёрлиқ