Тожикистон бош вазири ўринбосари Азиз Иброҳим Тошкентга келади
феврал 04, 2018 19:47 Asia/Tashkent
5 февраль куни Тошкент шаҳрига Тожикистон бош вазири ўринбосари Азиз Иброҳим бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дарё.уз сайтига кўра,Ўзбекистон Ҳукуматида, қатор вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.
Тадбирлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда бўлажак Ўзбекистон – Тожикистон учрашувларига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.