Чидагин, болам-а, чидагин...
(last modified Wed, 07 Feb 2018 06:24:01 GMT )
феврал 07, 2018 11:24 Asia/Tashkent
  • Чидагин, болам-а, чидагин...

Марғилонда ӯқувчи қизлардан "Диний либосда мактабга келсам, ҳожатхона тозалашга тайёрман"-- деган мазмунда тилхат ёздириб олишди.

Президент Мирзиёев Ўзбекистон ёшларига Ислом динини ўргатиш, ёшларни турли бузғунчи ғоялардан асраш муҳим эканини урғуламоқда. Мамлакат туманларида қорилар мусобақалари бошланган. Аммо турли идоралардаги мутасаддилар ҳамон рўмол ва соқолни Ўзбекистон "барқарорлигига таҳдид" сифатида кўраётганлари норозиликларга ҳам сабаб бўлмоқда.

Фейсбук ижтимоий тармоғида бир кунда тарқатилган икки ҳодиса ҳақидаги хабар ушбу фикрни тасдиқлайди.

Фейсбук фойдаланувчиси Абдулазиз Муборак Наманганда рўй берган ҳодиса ҳақида ўз саҳифасида шундай деб ёзди:

"Кеча қизим телефон қилиб лицейига келишимни сўради. Руҳшунос рўмолини ечиб юришини талаб қилибди.

Бордим.

Эшитдим: таълим муассасасида рўмол ўраш ясақ эмиш, қизимга ўртоқлари тақлид қилиши мумкин экан, комиссия келса, ойлигидан қирқармиш, қолаверса, олаётган маоши ҳалол бўлмасмиш...

Мен аввало мини юпка, женси шим кийган ва гўзаллик салонида бежаниб келаётганларни бир ёқли қилинглар, кейин гаплашамиз дедим.

Туман бош имомини телефон орқали чақирдим, асрдан кейин бораман, деб кейин телефонни кўтармадилар...

Ўша руҳшунос ўзбекчиликда катталарни гапига кириш одобдан эканини айтди.

У ҳолда ота ёки онангизга бориб тушунтираман, улар сизга насиҳат қилади дедим.