Шуҳрат Ғуломов умрбод қамалган
-
Шуҳрат Ғуломов
Шавкат Мирзиёев 19—20 январь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлганди. Ташриф давомида 19 январь куни Қизириқ туманида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтганди.
Президентнинг ушбу йиғилишдаги нутқидан яна бир аудио «Kun.uz» таҳририятига етиб келди. Ушбу тўрт ярим дақиқали аудиода президентнинг Миллий хавфсизлик хизматининг юқори мартабали расмийларига қаратилган кескин танқидлари акс этган. Президент МХХнинг яна бир неча амалдорларини сотқинликда айблайди.
«Бугун Бойсун МХХ раҳбари майор Эшқувватов Суннатулло Равшановични ишдан олдирдим. Негаки, булар ўз ўрнини билмади, ўз ишини қилмади. Миллий хавфсизликдагилар Сурхондарёни ўлдирган. Икки-уч сотқин, давлат сотқинлари ишлаган.
Ҳаммасидан хабарим бор. Ангор туманидаги бошлиқ Абдумўъминов Баҳром, тергов бўлими бошлиғи капитан Бердимуҳаммедов ҳам ишдан олинди.
Булар Сурхондарёни от ўйин қилиб ташлаган. Ҳамма тизимни эгаллаган, ҳамма ташкилотни эгаллаган. Яна бир-иккитаси Тошкентда юрибди, бориб ишдан оламан.
Полковник Ҳайдаров ҳам сотқин. Униям, бошқалариниям ишдан олдим», деган президент.
Шундан сўнг президент йиғилишда иштирок этаётган МХХ раиси ўринбосари Равшан Собирович Юсуповга мурожаат қилган.
«Гапларимни етказдингми? Яна бир марта етказ, энди ҳамманг мажлисга келиб ўтирасан. Тумандаги мажлисгаям. Оёғинг ердан узилмасдан, мажлисда ўтирасан. Йўқса, менга бундай хизмат керакмас. Шу пайтгача порахўрлик қилиб, ҳаммаёқни шарманда қилиб келдинглар. Тушунарлими, йўқми?», дейди президент ва тасдиқ жавобини олади.
Шундан кейин президент МХХ раисининг 3 ўринбосарини ишдан олгани ҳақида маълум қилган.
МХХда яна битта ғўддайгани бор эди. Ватан хиёнатчиси бўлиб, ҳозир умрбод қамалди. Ғуломов деган ноинсоф (Шуҳрат Ғуломов - МХХ раисининг собиқ ўринбосари, Сурхондарё вилояти бошқармасининг собиқ бошлиғи). Унинг илдизлари бор ҳалиям. Тошкентда ўргандим, бугун келиб одамларини ишдан олдим. Энди ҳар биттасини ўзим ишга тайинлайман.