Абдулазиз Комилов Афғонистон президентининг катта маслаҳатчиси билан учрашди
(last modified Sat, 10 Feb 2018 08:59:29 GMT )
феврал 10, 2018 13:59 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов
    Абдулазиз Комилов

9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмарни қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВ хабарига таяниб Кун.узнинг хабар беришичаучрашувда Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибининг қатор масалалари, баъзи халқаро ва минтақа муаммолари муҳокама қилинди.

Музокараларда асосий эътибор турли шаклларда юқори даражадаги икки томонлама учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига қаратилди.

Томонларни қизиқтирган барча йўналишларда давлатлараро ҳамкорлик илдам ривожланаётганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Суҳбатда алоҳида эътибор Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик кўришга қаратилди.

Ёрлиқ