Тошкентда ўзбек-афғон хавфсизлик комиссиясининг илк мажлиси бўлиб ўтди
(last modified Mon, 12 Feb 2018 06:50:00 GMT )
феврал 12, 2018 11:50 Asia/Tashkent
  • Тошкентда ўзбек-афғон хавфсизлик комиссияси
    Тошкентда ўзбек-афғон хавфсизлик комиссияси

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида 10 февраль куни ўзбек-афғон қўшма комиссиясининг хавфсизлик масалаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Комиссия таркибига икки мамлакат Хавфсизлик кенгашлари, куч тизимлари ҳамда ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари кирган.

Томонлар террорчилик в экстремизмга,  қурол-яроғ савдосига, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ҳамда уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши кураш истиқболларини муҳокама қилишди.

Мажлис иштирокчилари Афғонистондаги тинчлик, ривожланиш ва хавфсизлик ҳамда Марказий Осиёдаги узоқ муддатли барқарорлик орасида яқин боғлиқлик борлигини қайд этишди.

Марказий Осиёни тинчлик, ҳамкорлик ва гуллаб-яшнаётган ҳудудга айлантириш мақсадида, Афғонистон муаммосини ҳудудий ҳамкорликни кенгайтириш ва сиёсий-дипломатик услублар ёрдамида ҳал қилишнинг муҳимлиги таъкидланди.

 

Ёрлиқ