Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди
Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев раҳбарлигидаги делегация Қирғизистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Олиб борилган музокараларда 2018—2019 йилларда Қирғизистонга 50 миллион долларлик янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш ҳақидаги шартноманинг амалга оширилиши муҳокама қилинди. Январда 1 миллион долларлик маҳсулот жўнатилган.
Ўзбекистон корхоналари учун кўмир етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди. Қирғизистон томони Ўзбекистондан минерал ўғитлар ва калсинацияланган сода, шунингдек, ўзбек селексияси ғозасининг элита ўғирлари етказиб берилишига қизиқиш билдирди.
Қирғизистонда ўзбек қишлоқ хўжалик техникаси, автомобиллари, автобуслари, кир ювиш машиналари, ПВХ дераза ва эшиклари ва алюминий профилини йиғиш бўйича қўшма лойиҳаларни ишга тушириш, шунингдек, Бишкекда Artel Technical School мактабининг филиалини, Ўшда Mediapark савдо-кўнгилочар марказини очиш бўйича чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Томонлар korzinka.uz савдо тармоқларида қирғиз маҳсулотлари учун зоналар ҳамда Қирғизистон супермаркетларида ўзбек маҳсулотлари зоналарини яратиш ҳақида келишиб олди.