Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати ўртасидаги битим кучга кирди
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш учун жавобгарликни топшириш тўғрисидаги битим кучга кирди
2018 йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш учун жавобгарликни топшириш тўғрисидаги битим кучга кирди. Ҳужжат 2017 йил 6 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган, деб хабар бермоқда ТИВ ахборот хизмати.
Битимга кўра, ҳаво қатнови хизматлари учун жавобгарликни топшириш, парвозларни соддалаштириш, ҳаво қатнови хизматларининг тегишли даражасини таъминлаш ва хизматлар кўрсатишда икки мамлакатнинг имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигининг ҳуқуқий ва ташкилий тартиби белгиланади.