Тожикистон билан чегарада Ўзбекистон-АҚШ қўшма лойиҳаси асосида янги қўриқлаш пости очилди
Тожикистон билан чегарада Ўзбекистон-АҚШ қўшма лойиҳаси асосида янги қўриқлаш пости очилди
2016 йил август ойида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Лессли Вигери Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган янги қўриқлаш постининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон чегарачилари қўмондони, генерал-майор Рустам Эминжанов мезбонлик қилган тадбирда янги бинолар ва уларда мавжуд имкониятлар намойиш этилди. АҚШ Марказий қўмондонлиги ушбу лойиҳа учун маблағ ажратди, Ўзбекистондаги корхоналардан бири унинг қурилишини якунлашга масъул бўлди.
Мазкур муваффақиятли Ўзбекистон-АҚШ қўшма лойиҳаси одамларнинг чегарадан ноқонуний ўтиши ва миллий чегаралар оша контрабандага қарши курашдаги халқаро мақсадга жавоб беришда ҳар икки мамлакатнинг манфаатларига хизмат қилади. АҚШ ушбу икки томонлама ташаббусни қўллаб-қувватлашдан мамнун бўлди.