Тошкент метросини портлатмоқчи бўлган шахс аниқланди
(last modified Fri, 23 Feb 2018 18:55:44 GMT )
феврал 23, 2018 23:55 Asia/Tashkent
  • Тошкент метросини портлатмоқчи бўлган шахс аниқланди

Турмуш ўртоғи фарзандини қайтариб бермаса, Тошкент метро станцияларидан бирида портлашни амалга оширишини таъкидлаган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси​ хабар беради. 

Маълум қилинишича, 2018 йил 22 февраль соат 15.40ларда “1009” хизматига ўзини “Дониёр Холиқов” деб таништирган шахс қўнғироқ қилиб, ва “Агар турмуш ўртоғим фарзандимни 20 дақиқа ичида олиб келиб бермаса, метрода портлаш содир бўлади”-деб гўшакни қўйиб қўйган. 

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу қўнғироқни Шайҳонтоҳур тумани Қизил тамға 3-тор кўчаси 3-уйда яшовчи, 1980 йилда туғилган Дониёр Холиқов амалга оширганлиги аниқланиб, уни ушлаш чоралари кўрилган.​